
Давлат хизматлари агентлиги қўшфамилияга эга бўлган фуқароларнинг фарзандига қай тарзда фамилия берилиши ҳақида маълумот берди.
“Оила кодексининг 69-моддасига асосан, боланинг фамилияси ота-онанинг фамилиясига қараб белгиланади. Ота-она турли фамилияларда бўлганда ота-онанинг келишувига биноан болага отасининг ёки онасининг фамилияси берилади.
Ота-онанинг хоҳишига кўра, болага ота ёки она томонидан миллий анъаналарга кўра бобонинг исми бўйича фамилия берилиши мумкин”, - деб тушунтирмоқда ДХА.
Эслатиб ўтамиз, ҳукумат томонидан тасдиқланган ФҲДЁ соҳасига оид қарор билан никоҳланувчиларга қўшфамилияликка рухсат берилди.
Масалан, куёв Аҳмедов келин Шуҳратова бўлса, шунда куёв Аҳмедов-Шуҳратов, келин эса Аҳмедова-Шуҳратова бўлиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг