2 652
Мирзиеёвнинг БМТ минбаридаги чиқиши рус ва қозоқ экспертларида қандай таассурот қолдирди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош ассамблеясининг юбилей 75-сессиясидаги сўзлаган нутқи, ундаги таклиф ва ташаббуслар тўғрисида хорижий экспертлар ҳам ўз фикрларини баён этишмоқда. Kun.uz россиялик ва қозоғистонлик олим, мутахассис ҳамда экспертларнинг бу борадаги қисқача фикрларини тўплади.
Дарья Чижова, Москва давлат университети қошидаги ахборот-таҳлил маркази директори:
Скриншот Youtube. Қозоғистоннинг РФдаги элчихонаси
«Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош ассамблеяси 75-сессиясидаги илгари сурилган барча ташаббуслари ўз вақтида айтилган ва муҳимдир.
Ўзбекистон президенти «бир бутун ёндашув»ни намойиш этди: бир томондан ташаббуслар маҳаллий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган, иккинчи томондан — мамлакат халқаро кооперацияни мустаҳкамлаш йўлидан бормоқда. Бу вазиятда республика халқаро жараёнларнинг шунчаки иштирокчиси бўлиш билан чекланмоқчи эмас, ўзини ташкилотчилик имкониятлари мавжуд бўлган фаол субъект сифатида намоён қилмоқда».
Андрей Казанцев, Москва давлат халқаро муносабатлар институти халқаро тадқиқотлар институт бош илмий ходими, Олий иқтисодиёт мактаби миллий тадқиқот университети профессори:
Фото: Спутник
«Президентнинг диққат марказида ижтимоий-иқтисодий масалалар бўлди. БМТнинг яқин истиқболдаги кун тартибида марказий мавзу бўлиши лозим бўлган қашшоқликни бартараф этиш йўлида глобал кураш олиб бориш ҳақидаги сўзлари айниқса долзарб бўлди»
Эдуард Соловьёв, Москва давлат халқаро муносабатлар институти постсовет тадқиқотлар маркази раҳбари:
Фото: 24.kz
«Президент Шавкат Мирзиёевнинг чиқишидаги асосий чизиқ Ўзбекистон нафақат Марказий Осиё давлатлари, шунингдек, бутун Евроосиёни боғлаб турувчи транспорт логистика йўлаклари кесишмаси минтақавий ҳаби сифатида алоҳида ўринга эга эканлиги ҳақидаги фикр бўлди.
Умуман олганда, Шавкат Мирзиёевнинг нутқи ҳам ички, ҳам ташқи аудиторияга йўлланган, мувозанатлашган характерга эга бўлди».
Александр Воробьёв, Россия фанлар академияси шарқшунослик институти илмий ходими:
Фото: Report.az
«Бугун Шавкат Мирзиёев ўз мамлакати манфаатларидан келиб чиқиб ҳаракат қилмоқда, лекин бу манфаатлар бошқа давлатларнинг манфаатларига рахна солаётгани йўқ. Бу билан республика амалда ўзининг барча ташаббуслари ҳаётда амалга ошишини кафолатлайди.
Ўзбек лидери томонидан илгари сурилаётган ташаббуслар нафақат республиканинг ўзига, шунингдек, жаҳон ҳамжамиятининг кенг доирадаги аъзоларига ҳам фойда келтиради».
Андрей Хриенко, «Vector» стратегик тадқиқотлар халқаро институтининг бош директори:
Фото: UzA
«Бугун биз коронавирус пандемияси шароитларида яшаётганимизни ҳисобга олсак, Шавкат Мирзиёевнинг пандемия шароитида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги Халқаро кодексни яратиш тўғрисидаги чақириқлари жуда долзарб ташаббусдир. Бу жуда истиқболли ва муҳим таклиф бўлиб, уни амалга ошириш ҳар бир инсоннинг саломатлиги ва фаровонлигини таъминловчи адолатли глобал тизим шаклланишига хизмат қилади».
Андрей Русаков, «Европа-Осиё тадқиқотлари маркази» директори (Екатеринбург ш.):
Фото: Александр Исаков
«Шимол ва жанубни, шарқ ва ғарбни боғлаш зарурияти янги транспорт йўлаклари учун чексиз имкониятлар эшигини очади ва уларни қўшилган қиймат занжирига айлантиради. Ҳар бир давлатнинг уникал рақобатбардош устунлиги барча учун зарур товарлар ва хизматлар ишлаб чиқарилишига ёрдам бериши мумкин».
Бекежан Токкожаев, «Нур-Отан» партияси сиёсий кенгаши аъзоси, Қозоғистоннинг туризм бўйича фахрий ходими
Фото: facebook/kandidat.dshynybekov21
«Ҳануз коронавирусдан кейин дунё қандай бўлиши ҳақида аниқ ишлаб чиқилган стратегия йўқ. Шу нуқтайи назардан, Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош ассамблеяси 75-сессиясида илгари сурган таклифлари жаҳон ҳамжамияти учун жуда зарур ҳисобланади.
Айнан ҳар бир давлатнинг ўз фуқаролари ва халқаро ҳамкорлари олдида мажбуриятларни ўз зиммасига олиш умумий масъулиятни оширади, бундай пандемияларнинг жаҳон иқтисодиётига салбий таъсирини минималлаштириш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш, жаҳон иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш бўйича жамоавий чораларни ишлаб чиқиш, энг кўп жабр чеккан давлатларга кўмак бериш имконини беради».
Лаззат Аханова, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги туризм элчиси, «С.Байтереков студияси» фонди президенти
Фото: UzA
«Мен ўйлайманки, туризм ва маданиятни ривожлантиришга алоҳида эътибор бериб келаётган президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёга ва Буюк ипак йўли шаҳарларига қизиқишнинг янги тўлқинини бошлаб бериши мумкин. Бу борада «Марказий Осиё жаҳон тамаддуни чорраҳасида» халқаро форуми айнан қадимий Хивада ўтказилиши жуда қувонарли. Ахир минтақамизнинг кўп асрлик маданий ва маънавий мероси глобал умумбашарий аҳамиятга эга».
Рустам Бурнашев, Қозоғистон немис университети профессори:
Фото: worldandwe.com
«Мирзиёев томонидан кўтарилган мавзулар, хусусан, минтақанинг умумий сув ресурсларидан фойдаланиш, Орол денгизининг қуриши оқибатлари, минтақавий хавфсизликни таъминлаш каби масалалар Ўзбекистон ўз атрофида қураётган «яхши қўшничилик минтақавий белбоғи»нинг ажралмас қисми сифатида Афғонистонни кўрмоқда. Бундан ташқари, бу чақириқ ўта аниқ-тиниқ қилиб баён этилди: Ўзбекистон лидери «Биз Афғонистонни Марказий Осиёнинг ажралмас қисми сифатида кўрамиз», дея таъкидлаб ўтди». “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди