11:04 / 17.10.2020
3 798

Қарз қиёматга қолмади

Қарз қиёматга қолмади
Айрим ҳолатларда фуқароларимиз томонидан қарз олинсада, лекин қайтариб беришни унутишади. Қарзни қайтариб беришни ҳаёлларига ҳам келтиришмайди. Агарда фуқароларимиз қарз олгандан сўнг ўз вақтида олган қарзларини қайтиришганларида эди, қарз берувчилар судга мурожаат қилиб, овораю-сарсон бўлмас эди.

Мажбурий ижро бюроси Кармана туман бўлимига 15.08.2020 йилда фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг 11.08.2020 йилдаги қарздор Т.Сувоновдан ундирувчи Ф.Жўрақуловнинг фойдасига жами 71.573.415 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати иш юритувига 10.09.2020 йилда келиб тушди.
Шу куннинг ўзида давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатлари бошлаб юборилиб, ижро иши юритишни қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилинди ва қарор нусхаси томонларга юборилди.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаркатлари натижасида эса қарздор Т.Сувоновдан 23.09.2020 йилга келиб жами 71.573.415 сўмлик қарз пуллари ундириб олинди ва ушбу пуллар Ф.Жўрақуловга топширилиб, ижро ҳужжати амалда ижроси таъминланди.

Бундан кўнгли тўлган фуқаро Ф.Жўрақулов бюро ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қарз қиёматга қолмади