Шу йилнинг февраль ойида эрини ўлдириш учун 50 минг АҚШ долларига одам ёллаган асакалик О. Д. (1984 йилда туғилган) қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.
Бош прокуратура матбуот хизмати томонидан тарқатилган мазкур хабарда аёл ашёвий далиллар билан ушлангани ва унга нисбатан Жиноят кодексининг (ЖК) 25,97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани алоҳида таъкидланади.
Бугун мазкур жиноят иши якуни бўйича ғалати хабар тарқалди. Андижонлик блогер Отабек Нуритдинов ўша аёлнинг турмуш ўртоғига таяниб маълум қилишича, О. Д. шу йилнинг 17 сентябрь куни суд залидан қўйиб юборилган.
Унча-мунча тассаввурга сиғмайдиган ҳолатми? Шундай. Нима, дастлабки тергов жараёнида айбловларда ўзгариш бўлганми?
Шу ва шу каби саволларга ойдинлик киритиш учун Бош прокуратура билан боғландик. Маҳкама матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, дарҳақиқат, тергов жараёнида айбловга ўзгартириш киритилган. Бироқ бу ўзгариш айбловни енгиллаштирмас, балки оғирлаштирар эди. Яъниким, О. Д.га нисбатан олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида айблов ЖК 25,97-моддаси 1-қисмидан (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) шу модданинг 2-қисми «и» бандига (қасддан одам ўлдиришга тамагарлик ниятида суиқасд қилиш) малакаланган ва суд муҳокамасига юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди эса О. Д.нинг ҳаракатларини 25,97-моддаси 1-қисмига қайта квалификация қилишдан ташқари ЖКнинг 57-моддасини (жиноят учун белгиланган жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ жазо тайинлаш) қўллаган ҳолда 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Суд судланувчига нисбатан жиноят учун белгиланган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо тайинлашдан ташқари ЖК 72-моддасини ҳам қўллаб, белгиланган 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини шартлига алмаштирган ва 2 йил синов муддати берган. Ва шу тариқа аёл суд залидан озодликка чиқарилади.
Бироқ ҳукмни асоссиз ва адолатсиз деб ҳисоблаган Андижон вилоят прокуратураси унга нисбатан суднинг юқори инстанциясига протест киритди. Протест қачон кўриб чиқилиши ҳозирча номаълум. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди