2 326
Тошкентдан уй олиб беришни ваъда қилиб, фуқарони 20 минг долларга чув туширган шахс қўлга олинди
Фарғона вилоятида бир фуқарони ишончига кириб унга пойтахтдан уй олиб бериши ваъда қилган шахс қўлга олинди, дея хабар бермоқда вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, 9 октябрь куни фуқаро Т.А. ИИБга мурожаат қилиб, 2019 йилнинг октябрь ойида номаълум шахс ишончига кириб, танишлари орқали 20 000 АҚШ доллари эвазига Тошкент шаҳридан янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан хонадон олиб беришини айтган. Кейинчалик у берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни П.Ю. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.
Аввалроқ Самарқандда талабанинг салкам 127 миллион сўм контракт пулини тўлаб беришни ваъда қилиб, унинг 2200 долларини ўзлаштирган фуқаро, Наманганда ҳоким ёрдамида ер олиб беришни ваъда қилиб, фуқарони 34 минг долларга чув туширган шахслар, Самарқандда тиббиёт олийгоҳига киритиб қўйишни ваъда қилиб, абитуриентдан 7 минг доллар олган стоматолог ва Қашқадарёда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилиб, ўзганинг 4 миллион сўм пулини ўзлаштирган фуқаро қўлга олингани ҳақида хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди