22:06 / 23.10.2020
2 291

Уч хонали квартира ортидан Бобомурод Абдуллаевга хорижга чиқиш паспорти ҳам берилди

Уч хонали квартира ортидан Бобомурод Абдуллаевга хорижга чиқиш паспорти ҳам берилди
Бугун, 23 октябрь Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси расмийлари томонидан журналист Бобомурод Абдуллаевга хорижга чиқиш паспорти топширилган. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Хабарда таъкидланишича, журналистга нисбатан барча тергов ва суриштирувлар тугатилгани, суд иши ҳам якунлангани, энди унга оид Ўзбекистон ичида ва хорижга чиқиш билан боғлиқ ҳар қандай чекловлар бекор қилинган.

Бобомурод Абдуллаев тарихи

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал журналистнинг ўзи «Facebook»даги саҳифаси орқали президент Шавкат Мирзиёев унга барча қулайликларга эга уч хонали уй совға қилганини билдирганди.

Бобомурод Абдуллаев илк бора «Усмон Ҳақназаров» номи остида мақолалар ёзишда айбланиб қўлга олинган, 2018 йил май ойида озодликка чиқарилганди.

Лекин шу йил ёзда Бишкекда таҳсил олишда бўлиб турган Абдуллаев бу сафар «Қора Мерган» номи остида мақолалар ёзишда гумонланиб, Ўзбекистонга келтирилди.

Журналистнинг онаси президентга видеомурожаат йўллагач, ундан тилхат олиниб, озод этилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Уч хонали квартира ортидан Бобомурод Абдуллаевга хорижга чиқиш паспорти ҳам берилди