13:06 / 31.10.2020
3 154

«Ўзбекистондаги 50 йиллик тизим секин-секин йўқ бўлиб кетди» — Шавкат Мирзиёев

«Ўзбекистондаги 50 йиллик тизим секин-секин йўқ бўлиб кетди» — Шавкат Мирзиёев
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 октябрь куни мамлакатда таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Йиғилишда давлат раҳбари томонидан таъкидланишича, бугунги кундаги энг асосий масала Халқ таълими вазирлигидаги вазият ҳисобланади.

«Бир пайтлар жуда катта, яхши тизимимиз бор эди, таълим-тарбия, илм. Лекин, минг афсус, Ўзбекистондаги 50 йиллик тизим секин-секин йўқ бўлиб кетди, десак, тўғри бўлади. Агар биз мактабгача таълим, мактаб таълимини жой-жойига қўймас эканмиз, айтган режаларга эриша олмаймиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

Президентнинг маълум қилишича, Халқ таълими вазирлигида ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан тубдан ўзгариш бўлади.

Давлат раҳбарининг қайд этишича, муаллимнинг, илмий ходимнинг, зиёлиларнинг, илмий-тадқиқот институтларининг обрўси биринчи даражага чиқарилмаса, қўйилган вазифаларга эришиб бўлмайди.

«Ўзбекистонда адолат, иқтисодиёт, маънавият, маърифат нуқтаи назаридан ишонган кучим — муаллимлар, зиёлилар», — дея таъкидлади Президент.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Ўзбекистондаги 50 йиллик тизим секин-секин йўқ бўлиб кетди» — Шавкат Мирзиёев