«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди

«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди
Бугун Ўзбекистонда кундузги об-ҳаво шароитини Урал устида жойлашган кучли совуқ антициклон периферияси белгилайди.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Сурхондарё вилоятида, кечга томон эса Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳарорат фони меъёрий қийматлардан 6-8 даражага паст бўлади ва 0-5 даража илиқни ташкил этади.

Эртага, 8 декабрда мамлакат ҳудудларининг баъзи жойларида бироз қор ёғади, Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Чоршанба куни фақат Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли сақланиб туради.
10-11 декабрда об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади.

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кечалари 2-7 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ атрофида бўлади. Бу кунларнинг иқлимий меъёридан 6-9 даражага паст.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар