17:27 / 14.12.2020
5 269

Ўзбекистон Конституциясига қандай ўзгартиришлар киритилиши маълум бўлди

Ўзбекистон Конституциясига қандай ўзгартиришлар киритилиши маълум бўлди
Ўзбекистон Сенатининг 10-ялпи мажлиси 18 декабрь куни бўлиб ўтиши, унда Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун ҳам кўриб чиқилиши хабар берилган эди. Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев киритилаётган ўзгартишлар ҳақида маълум қилди.

Унинг айтишича, бу ўзгаришлар, аввало, Президентнинг 2020 йил 24 июлдаги «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиққан бўлиб, унга кўра 2021 йил 1 январдан бошлаб:

вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдиксия судларини ташкил этиш;
  • вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдиксия судларини ташкил этиш;
  • маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судларини ташкил этиш, шу муносабат билан туман (шаҳар) маъмурий судларини тугатиш. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақлаб қолиниши назарда тутилган.

Фармонга асосан 2021 йил 1 январдан суд тизимида ташкилий-тузилмавий ўзгаришлар амалга оширилаётганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Конституциясининг 107-моддаси биринчи қисмини қуйидаги таҳрирда баён этиш таклиф этилмоқда:

«Ўзбекистон Республикасида суд тизими Ўзбекистан Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари ва туманлараро маъмурий судларидан иборат».

Бу ўзгаришлардан мақсад фуқароларнинг судма-суд сарсон бўлиб юришига барҳам бериб, уларнинг муаммосини бир жойда ҳал қилиш, суд тизимини бошқариш масалаларини такомиллаштириб, вилоят ва унга тенглаштирилган судларни ташкилий, молиявий ва моддий-техник таъминлаш ишини яхшилашга эришишдан иборат.

Шунингдек, миллий қонунчиликда рус тилидаги «законодательство», ва «акти законодательства» тушунчалари ўзбек тилида «қонун ҳужжатлари» деб, рус тилидаги «закон» ва «законодательний акт» тушунчалари ўзбек тилида бир хил «қонун» деб ишлатилган.

Миллий норматив-ҳуқуқий базада давлат тилидаги «қонунчилик» тушунчаси қонунларда ишлатилмаган.

Шу боис, «Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонунга тегишли ўзгартиришлар киритиш билан бир вақтда Конституцияда ҳам ушбу сўзларни тўғри қўллаш мақсадида «законодательство — қонунчилик», «акт законодательства — қонунчилик ҳужжати», «законодательний акт — қонун ҳужжати» кўринишида бериш таклиф этилмоқда.

Шу муносабат билан, давлат тилидаги Конституциянинг 7-моддаси иккинчи қисмига, 33-моддага, 85-модда тўртинчи қисми 8-бандига, 86-модда бешинчи қисми 8-бандига, 93-модда биринчи қисми 16-бандига, 98-модда учинчи қисмига, 100-модда саккизинчи хатбошисига, 117-модда саккизинчи қисмига ўзгартиришлар киритилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон Конституциясига қандай ўзгартиришлар киритилиши маълум бўлди