
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 31 январда Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эса бошлайди, шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 4-6, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эса бошлайди, баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7 даража совуқ, 10-15 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эса бошлайди, баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Қашқарад ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эса бошлайди, баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7 даража, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эса бошлайди. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ- 2 даража илиқ, кундузи 7-12 даражагача илиқ бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар