Ўзбекистонда 18 февраль куни кузатилган ҳаво ҳарорати рекорд ўрнатди. «Ўзгидромет» маълумотларига кўра, шу куни Тошкентда ҳарорат 25,6 даражагача кўтарилган бўлиб, бу 1894 йилда кузатилган энг юқори ҳарорат (21,8 даража)га нисбатан 3,8 даражага юқори.
Республиканинг қолган шаҳарларида эса сутка давомида ҳарорат қуйидагича кўтарилди:
Самарқанд — 26,1 даража, бу 1963 йилга нисбатан 6,0 даража га юқори (20,1 даража);
Термиз — 28,3 даража, бу 1983 йилга нисбатан 5,3 даражага юқори (23,0 даража);
Андижон — 19,6 даража, бу 1970 йилга нисбатан 1,2 даражага юқори (18,4 даража);
Наманган — 19,0 даража, бу 1955 йилга нисбатан 1,6 даражага юқори (17,4 даража);
Фарғона — 18,0 даража, 19,0 даража, бу 1999 йилга нисбатан 1,8 даража га юқори (16,2 даража);
Сирдарё — 23,7 даража, бу 1963 йилга нисбатан 3,8 даражага юқори (19,9 даража);
Жиззах — 25,0 даража, бу 1894 йилга нисбатан 2,4 даражага юқори (22,6 даража);
Қарши — 32,0 даража, бу 1962 йилга нисбатан 8,6 даражага юқори (23,4 даража);
Навоий — 30,0 даража, бу 1962 йилга нисбатан 7,0 даражага юқори (23,0 даража);
Бухоро — 28,2 даража, бу 1962 йилга нисбатан 4,5 даражага юқори (23,7 даража).
«Ўзгидромет» прогнозига кўра, 16 февралдан 18 февралгача Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво кириб келишининг кучайиши аномал илиқ об-ҳавони белгилайди. 18 февраль куни ўртача кеча-кунлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 13-15 даражага юқори бўлиши кутилган ва метеорологик кузатувлар даври учун ушбу кунларнинг абсолют қийматларидан ошиб кетиши керак эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради