17:13 / 28.02.2021
2 970

Ўзбекистонда баҳорнинг биринчи куни қандай об-ҳаво билан бошланади?

Ўзбекистонда баҳорнинг биринчи куни қандай об-ҳаво билан бошланади?
Ўзбекистонда 1 март, душанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди Шамол шарқдан 3—8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1 даража совуқ—1 даража илиқ, кундузи 13—15 даража илиқ бўлади.

Қорақалпог‘истон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 8—13 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ—2 даража илиқ, кундузи 12—17 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 10—15 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 12—17 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда кузатилиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3—8 даража совуқ, кундузи 3—8 даража илиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда баҳорнинг биринчи куни қандай об-ҳаво билан бошланади?