Жорий йил 9 апрел куни “Ёш китобхон” танловининг республика босқичи ғолиблари аниқланди. Беш муҳим ташаббуси доирасида ўтказилган танловда 300 минг нафарга яқин ёшлар иштирок этди. Ҳар бир ҳудуддан 3та ёш тоифаси бўйича бир нафардан, жами 42 нафар ғолиб республика финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Танловнинг республика босқичи телевизион тарзда ўтказилди. Шартлар якунига кўра 10-14 ёшлилар ўртасида 1-ўринга Фарғона вилоятидан Муҳаммадфозил Исмоилов муносиб топилди. Бу ёш тоифасида 2-ўрин қорақалпоғистонлик Айнура Алимжоновага, 3-ўрин хоразмлик Жавоҳир Каримовга насиб этди.
15-19 ёшлилар ўртасида 1-ўринни Тошкент шаҳридан Мафтуна Умарова қўлга киритди, кейинги ўринларда қашқадарёлик Муниса Норқобилова ҳамда Андижон вилоятидан келган Дилнавоз Ҳайитаҳматовани кўриш мумкин.
20-30 ёшли иштирокчилар орасида андижонлик Фотима Мамталиева, 2-ўринда бухоролик Шамшода Ҳамдамова, 3-ўринда сурхондарёлик Санжар Шотемировлар эълон қилинди.
Ҳар бир ёш тоифаси бўйича ғолибларга 1-ўринга “Спарк” автомашинаси, 2-ўринга 30 миллион сўмдан, 3-ўринга эса 15 миллион сўмдан пул мукофоти топширилди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 5-9 апрел кунлари “Китобхонлик ҳафталиги” бўлиб ўтиши маълум қилинган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»