20:02 / 18.06.2021
4 193

Сурхондарёда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида Damas тут дарахтига бориб урилди. Йўловчи вафот этган


Сурхондарё вилояти Ангор тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-102 автомобиль йўлининг 16-километрида 15 июнь куни инсон ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Маълум қилинишича, ҳайдовчилик гувоҳномасини олганига бир йил ҳам бўлмаган 41 ёшли фуқаро ўзининг Damas русумли автомобилида Жарқўрғон—Музработ йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётиб, ухлаб қолиши оқибатида йўлнинг ўнг чеккасига чиқиб кетган ва йўл четидаги тут дарахтига бориб урилган.
Авария оқибатида машина ичида бўлган 72 ёшли аёл олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.
Шунингдек, Damas ичида бўлган 17 ёшли ўқувчи, 51 ёшли аёл турли тан жароҳатлари билан Ангор тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Аввалроқ Сурхондарё вилоятида ҳайдовчининг ухлаб қолиши сабаб юзага келган ЙТҲ оқибатида бир йўловчи ҳалок бўлгани, Самарқандда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида «КамАЗ» юк машинаси Isuzu билан тўқнашиб кетгани тўғрисида хабар берилганди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Сурхондарёда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида Damas тут дарахтига бориб урилди. Йўловчи вафот этган