2 446
Хусусий нотариуслар институти томонидан амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ–5816-сон “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармонига асосан хусусий нотариуслар институти жорий этилди.
Ушбу Фармонга асосан, 2020 йил 1 январдан бошлаб жорий этилган янги тизим қуйидаги дастлабки натижаларни берди:
1) нотариуслар сони 6,5 фоизга ошди, натижада 3 мингга яқин фуқаролар иш билан таъминланди;
2) жорий йилнинг 6 ойи давомида хусусий нотариуслар томонидан 537 млрд сўм давлат божи ундирилди (тушум 36 фоизга ошди);
3) давлат нотариал идораларини сақлаш харажатларидан 255 млрд сўм давлат маблағлари иқтисод қилинди;
4) нотариуслар орасида рақобат шаклланди ва нотариал идораларда навбат кутиш муаммоси бартараф этилди;
5) фуқаро ва ташкилотларнинг нотариатга оид мурожаатлари сони 40 фоизга камайди;
6) 14 та идоранинг 20 та тизимлари “Нотариус” электрон ахборот тизими билан интеграция қилиниши натижасида нотариал ҳаракатларни амалга оширишдаги бюрократия ва қоғозбозликлар кескин камайди.
Шунингдек, нотариат соҳада қуйидаги йўналишларда ишлар олиб борилмоқда.
Нотариат соҳаси электронлаштирилмоқда:
нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун “Нотариус” ахборот тизими яратилди;
нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун электрон навбатга ёзилиш имконияти яратилди;
тўловлар тўлиқ электрон кўринишга ўтказилди, Биллинг тизимига уланди;
нотариат ҳаракатларни амалга ошириш тўлиқ рақамли кўринишга ўтказилди;
нотариатнинг “фаол модели” ишга туширилди;
реестр китоблари электрон шаклда юритилмоқда;
нотариал расмийлаштирилаётган ҳужжатларни тасдиқлаш бармоқ изларини сканер қилиш йўли билан амалга оширилмоқда;
видеоконференцалоқа режимида ва электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда масофавий нотариал ҳаракатларни амалга ошириш йўлга қўйилмоқда;
аҳолининг электрон мурожаатларини қабул қилиш ҳамда уларга сервис хизматлар кўрсатиш мақсадида “e-notarius” веб-сайти яратилди.
Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш борасида:
кўчмас мулк олди-сотди шартномаси гербли бланкда расмийлаштирила бошланди;
кўчмас мулкни олди-сотди, ҳадя ва айрибошлаш шартномаларини амалга оширишда ҳудудийлик принципи бекор қилинди;
кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлангандан сўнг, уларни “ягона дарча” тамойили асосида кадастр органидан рўйхатдан ўтказиш тизими жорий қилинди;
васиятнома ҳамда айрим мураккаб нотариал ҳаракатларни амалга оширишда фуқаронинг ҳужжатни имзолаш жараёни аудио- ва видеотасмага тушурилмоқда.
Хусусий нотариуслар фаолиятининг йўлга қўйилиши:
Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонуни билан Ўзбекистонда хусусий нотариал фаолиятга рухсат берилди ва 2020 йил 1 майдан дастлабки хусусий нотариуслар иш бошлади;
хусусий нотариусларнинг молиявий имкониятлари мустаҳкамлаб берилди;
жамиятда нотариусларнинг фаоллиги ошди;
эндиликда нотариал идораларда навбат кутиш муаммоси бартараф этилди;
нотариат соҳасида эркин рақобат муҳити шаклланди ва нотариуслар аҳолига янада сифатли хизмат кўрсатишни бошлади;
нотариуслар сони кўпайиши натижасида узоқ аҳоли пунктларида нотариал хизматларнинг тўла жорий этилишига эришилади, аҳолининг давлатга ишончи янада ортади;
республика бўйича 873 нафар нотариус, 2060 нафар стажёр, ёрдамчи ва котиблар фаолият юритмоқда, бир йилда ўртача 3,8 млн нотариал ҳаракат амалга оширилмоқда.
Кадрларни тайинлаш, жой-жойига қўйиш ва ишини ташкил этиш бўйича:
нотариусларнинг иш фаолиятини баҳолаш тизими жорий этилди;
Олий малака комиссияга фақат электрон мурожаат қилиш тартиби ўрнатилди;
нотариус лавозимларига номзодларни танлов (малака имтиҳони) асосида танлаб олиш жараёни реал вақт режимида видеотрансляция қилинмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”