
Кеча юртимизда 891 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 7 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.
2021 йил 9 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 138382 (+891) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 86 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 42 нафари Андижон вилоятида,
- 24 нафари Бухоро вилоятида,
- 79 нафари Жиззах вилоятида,
- 22 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 19 нафари Навоий вилоятида,
- 41 нафари Наманган вилоятида,
- 83 нафари Самарқанд вилоятида,
- 28 нафари Сирдарё вилоятида,
- 89 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 88 нафари Фарғона вилоятида,
- 46 нафари Хоразм вилоятида,
- 91 нафари Тошкент вилоятида,
- 153 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар