16:23 / 27.09.2021
2 942

Ўзбекистонда ҳафта охирига бориб совуқ тушиб, айрим жойларда ёмғир ёғади

Ўзбекистонда ҳафта охирига бориб совуқ тушиб, айрим жойларда ёмғир ёғади
Ўзбекистон ҳудуди 27 сентябрда Қозоғистон орқали Волга бўйи ҳудудларидан кириб келган антитциклон таъсири остида бўлади. Барча ҳудудларда қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, деб ёзмоқда «Ўзгидромет».

Шунингдек, қайд этилишича, республиканинг шарқий ҳудудлари ва чекка шимолий ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. Ўтган дам олиш кунларига нисбатан ҳарорат 8-10 даражага пасаяди ва 23-28 даража атрофида бўлади, лекин бундай ҳолат сентябрь ойининг охирги кунлари учун бўлган меъёрий қийматларга яқиндир.

Кейинчалик, сентябрь ойининг охиригача Ўзбекистонда кучсиз ва бироз шамоллар билан барқарор қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечалари 10-15 даража, кундуз кунлари 23-28 даража атрофида бўлади. Фақат Қорақалпоғистон бўйича 30 сентябрда Россиянинг Европа қисмининг марказий ҳудудлари устида шаклланган янги совуқ ҳаво кириб келади ва об-ҳаво ўзгаради, ёмғир ёғади. Кундуз кунги ҳарорат 13-18 даражагача пасаяди.

Октябрь ойининг биринчи кунларида совуқ ҳаво кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудига тарқалади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийсида баъзи жойларда ёмғир ёғади, шамол кучаяди ва ҳарорат кечалари 7-12 даражагача, кундуз кунлари 15-20 даражагача пасаяди. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ҳафта охирига бориб совуқ тушиб, айрим жойларда ёмғир ёғади