
Давлат статистика қўмитаси 2021 йил 13 октябр кунги ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.
Унга кўра, суякли мол гўштининг 1 килограмми нархи 45 000 - 68 000 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, бошқа асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қуйидагича:
қўй гўшти (1 килограмм) — 52 000—80 000 сўм;
картошка (1 килограмм) — 2500—6500 сўм;
пиёз (1 килограмм) — 1200—3500 сўм;
сабзи (1 килограмм) — 2000—9000 сўм;
тухум (10 дона) — 6000—14 000 сўм;
гуруч (1 килограмм) — 5000—17 500 сўм;
ўсимлик ёғи (1 литр) — 14 000—24 000 сўм;
шакар (1 килограмм) — 7500—9000 сўм.
Нархларни ўрганишда деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари инобатга олинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар