
Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Бугун республиканинг барча ҳудудларида қуруқ, шамолсиз ва совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Республика бўйича баъзи жойларда чангли ғубор бўлади. Ҳаво ҳарорати 3-8° илиқдан кўтарилмайди, бу ой боши учун бўлган меъёрий қийматлардан 12-15° га паст бўлади. Бунга кеча Урал ҳудудларидан мамлакатимизга кириб келган совуқ антициклон сабабчидир.
Дам олиш кунлари совуқ антициклоннинг таъсири аста-секин кучсизлашади, ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади. Эртага ҳаво ҳарорати кечаси 3° совуқ-2° илиқни, кундуз куни 6-11° илиқни ташкил этади, якшанба куни кечаси 0-5° илиқгача, баъзи жойларда эса 2° совуқгача бўлиши мумкин, кундуз куни 9-14° илиқгача исийди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар