18:50 / 05.11.2021
1 598

«Ўзгидромет»: Ўзбекистон тарихида бундай чанг-ғубор ҳодисаси кузатилмаган

«Ўзгидромет»: Ўзбекистон тарихида бундай чанг-ғубор ҳодисаси кузатилмаган
Сўнгги 150 йил ичида Ўзбекистонда бундай чанг-ғубор ҳодисаси кузатилмаган. Бу ҳақда «Ўзгидромет» ахборот хизмати раҳбари Муниса Асилхўжаева АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, «Ўзгидромет»нинг Тошкент шаҳрида жойлашган ҳаво сифатини ифлослантирувчи моддалар таҳлилини юритувчи автоматик стационар кузатув постларида чанг миқдори кескин кўтарила бошлаган. Аввалига чанг миқдори рухсат этилган меъёрдан 5 баробарга, кейинроқ маҳаллий вақт билан соат 21:00 ва 23:00 орасида 30 баробаргача кўтарилгани қайд этилган.

Маҳаллий вақт билан соат 23:00 дан бошлаб ҳаво таркибидаги чанг миқдорининг пасайиш тенденцияси кузатилган ва бу давр оралиғида чанг миқдори рухсат этилган меъёрий кўрсаткичдан 10 баробар юқорилиги сақланиб қолмоқда.

Таъкидланишича, «Ўзгидромет» томонидан олиб борилаёган кузатишлар давомийлиги (150 йил) натижасида бундай ҳолат илгари кузатилмаган. Республика ҳудудларида кескин шамоллар натижасида иқлим шароитларидан келиб чиқиб, чанг-ғубор ҳодисалари кузатилган ҳамда ушбу жараёнлар шамол тўхташи билан 15-20 дақиқа вақт оралиғида тарқалган.

Республика ҳудудида 12 ноябрь кунига қадар ёғингарчиликлар (жанубий вилоятлардан ташқари) кузатилмаслиги турли хил иқлимий модель, сунъий йўлдошлардан олинаётган реал вақтдаги тасвирлар, ер усти ва атмосфера қатламларидаги об-ҳаво хариталари таҳлили асосида мутахассислар томонидан порогноз қилинмоқда. Мутахассислар таҳлилига кўра, атмосфера ҳавосида чанг-ғуборларнинг яқин кунлар ичида сақланиб қолиш эҳтимоллиги мавжуд.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Ўзгидромет»: Ўзбекистон тарихида бундай чанг-ғубор ҳодисаси кузатилмаган