16:11 / 09.11.2021
3 283

Фарғонада қутуриш касаллиги аниқлангани ҳолати бўйича маълумот берилди

Фарғонада қутуриш касаллиги аниқлангани ҳолати бўйича маълумот берилди
Олтиариқ туманида қайд этилган қутуриш касаллиги бўйича тарқалган хабарлар хусусида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумот берди.

Қайд этилишича, Олтиариқ тумани, «Азимобод» МФЙ, Обод Диёр кўчаси, 15-уйда яшовчи фуқаро Ҳамроалиев Азизбек 2021 йил 25 сентябрь куни Азимобод ветеринария участкаси мудири Т.Қирғизбоевга телефон орқали мурожаат қилиб, 1 бош сигири бозордан 13 кун аввал сотиб олинганини билдириб, иштаҳаси йўқлиги, нохуш ҳолатдалиги ҳақида хабар берган. Участка мудири Т. Қирғизбоев касалланган ҳайвонни ветеринария кўригидан ўтказганда қутуриш касаллигига хос клиник белгилар қайд этилган.

Ушбу қорамолдан олинган намуналар вилоят ҳайвон касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази вирусология бўлимида текширилганда (28 сентябрь 2021 йил №2850 сонли экспертизаси) қутуриш касаллиги тасдиқланиб, якуний текшириш хулосасини олиш учун 1 ой биопробага қўйилган.

Олтиариқ тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига қутуриш касаллигига қарши комплекс ветеринария-санитария тадбирлари ўтказиш бўйича кўрсатма берилган.

Қутуриш касаллигининг келиб чиқишига асосий сабаблардан бири «Азимобод» МФЙ чўл ҳудудидаги ёввойи фауна мавжудлиги, яъни ёввойи ҳайвонлар ёки кемирувчилар борлиги касаллик келиб чиқишига сабаб бўлган.

Ушбу ҳудуд туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан алоҳида назоратга олиниб ҳозирда аҳоли қарамоғидаги чорва ҳайвонлари клиник кўрикдан ўтказилиб, профилактик ветеринария-санитария тадбирлари ўтказилмоқда. Мазкур ҳудудда қутуриш касаллигига қарши 53 бош ит Biokan-R вакцинаси билан эмланди, 12 бош дайди қаровсиз итлар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан овланди.

Хонадон эгаси Ҳамроалиев А. ва турмуш ўртоғи Ҳамроалиева Н. касал ҳайвон билан контактда бўлгани учун туман Санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги маркази томонидан медицина муолажаси олган ва уларнинг умумий ҳолати яхши.

Бошқа алоқада бўлган шахслар аниқланмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Фарғонада қутуриш касаллиги аниқлангани ҳолати бўйича маълумот берилди