Бугун кундуз куни Ўзбекистонда қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент вилоятида кун биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 13-18 даража илиққача кўтарилади, бу меъёрдан 3-5 даражага юқори.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, 23-24 ноябрь кунлари аномал илиқ об-ҳаво сақланиб туради, бироқ Каспий денгизи жанубий ҳудудларидан нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. 23 ноябрда республиканинг жануби-ғарбий, 24 ноябрда жанубий туманларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат фони 13-18 даража илиқ атрофида бўлади.
25-26 ноябрь кунларида Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан яна антициклон кириб келиши кутилмоқда. 25 ноябрда республиканинг шимолий ҳудудларига, 26 ноябрда республиканинг қолган ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди.
Ҳаво ҳарорати кечалари булутлилик билан 9-11 даража илиққача кўтарилади, 26 ноябрга бориб эса кундуз кунлари меъёрий қийматларгача пасаяди ва 8-13 даража илиқни ташкил этади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”