
Президент фармони билан 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди, дея хабар қилмоқда Telegram’даги «Нигоҳ» канали.
Қайд этилишича, барча ходимлар (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) 3 январь — душанба, 22 март — сешанба, 23 март — чоршанба, 11 июль — душанба ва 2 сентябрь — жума кунлари дам олади.
Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 4 январь — сешанба, 4 май — чоршанба, 5 май — пайшанба, 12 июль — сешанба, 3 сентябрь — шанба ва 31 декабрь — шанба дам олиш куни ҳисобланади.
Шунингдек, 2022 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилди:
8 январь — шанба кунидан 4 январь — сешанба кунига;
7 май — шанба кунидан 4 май — чоршанба кунига;
14 май — шанба кунидан 5 май — пайшанба кунига;
16 июль — шанба кунидан 12 июль — сешанба кунига.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонликлар Наврўз байрамида кетма-кет 3 кун, мустақиллик байрами муносабати билан эса 5 кун дам олганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар