
Сўнгги маълумотларга қараганда, янги йилнинг биринчи суткасида 2316 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу сўнгги беш йилдаги энг юқори кўрсаткичдир. Маълумот учун, 2018 йилнинг худди шу куни 1961 нафар, 2019 йилда — 1708 нафар, 2020 йилда 1974 нафар, 2021 йилда эса 1644 нафар чақалоқ туғилган эди.
2022 йилнинг 1 январь куни туғилган чақалоқларнинг 1118 нафари қиз, 1198 нафари эса ўғил бола бўлиб, энг кўп чақалоқ Самарқанд вилоятида (270 нафар) туғилди.
Шунингдек: иккинчи ўринда Фарғона вилояти (239 нафар), учинчи ўринда Наманган вилояти (218 нафар), тўртинчи ўринда Сурхондарё вилояти (213 нафар чақалоқ) қайд этилди.
Қолаверса, шу куни туғилиш кўрсаткичи бўйича:
5-ўринни Қашқадарё вилояти (210 нафар),
6-ўринни Андижон вилояти (197 нафар),
7-ўринни Тошкент шаҳри (177 нафар),
8-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси (156 нафар),
9-ўринни Тошкент вилояти (155 нафар),
10-ўринни Хоразм вилояти (115 нафар),
11-ўринни Бухоро вилояти (113 нафар),
12-ўринни Жиззах вилояти (102 нафар),
13-ўринни Навоий вилояти (90 нафар),
14-ўринни Сирдарё вилояти (61 нафар) банд этди.
Дунёга келган болаларнинг 12 тасини икки ҳомилали, 1 тасини тўрт ҳомилали эгизаклар (жами 28 нафар чақалоқ) ташкил қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар