Ҳукумат қарори (5-сон, 05.01.2022 й.) билан Фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза юбориш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Маъмурий регламентга кўра, хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун фуқаролар аризани ўз хоҳишига кўра қуйидагилардан бирига бериши мумкин:
● ИИВнинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига келган ҳолда;
● давлат хизматлари марказларига келган ҳолда;
● Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали.
Ариза беришда сўровнома тўлдирилади, сўровномада хато маълумотлар кўрсатилганда ёки ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганида, камчиликларни бартараф этиш учун ариза берувчига 5 иш куни берилади, хатолар бартараф этилмаса сўровнома рад этилади.
Фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун 3 иш кунида давлат божини тўлайди. (БҲМнинг 1,2 баравари – 324 минг сўм, 16 ёшга тўлмаган фуқароларга БҲМнинг 80 фоизи – 216 минг сўм).
Ариза берувчи аризаси қабул қилинганлиги ва фотосуратга тушиш ҳамда қўл бармоқ электрон изларини олиш учун келиш куни ҳақида 1 иш кунида хабардор қилинади. Хорижга чиқиш биометрик паспорти 10 иш кунида берилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади