1 374
Қонунийликни бузган судья лавозимидан озод этилди, беш нафар судья интизомий жазога тортилди
Судьялар олий кенгаши матбуот хизматининг хабар беришича, одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузганлиги учун бир нафар судья лавозимидан озод этилди. Масъулиятсизлиги ва фаолиятида камчиликларга йўл қўйгани учун турли вилоятларда ишлаётган беш нафар судья интизомий жазога тортилди.
Қайд этилишича, Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг судьяси Бахтиёр Кутлиев фаолияти давомида одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузганлиги учун лавозимидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилган.
Шунингдек, масъулиятсизлиги ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун:
- Хоразм вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьялари Ғайбулла Мирзаев ва Хушнуд Болтаев;
- Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг раиси Жамолбек Жуманиёзов;
- Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг судьяси Улуғбек Ҳамдамов;
- Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа судининг судьяси Озодбек Неъматуллаев интизомий жазога тортилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди