10:42 / 08.03.2022
1 457

Хотин-қизлар учун алоҳида университет ва техникумлар ташкил этилади

Хотин-қизлар учун алоҳида университет ва техникумлар ташкил этилади
Фото: ЎзА
Тошкент шаҳрида хотин-қизлар учун алоҳида университет ва жойларда унинг техникумлари ташкил этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида айтиб ўтди.

Қизларимизнинг замонавий билимлар ва касб-ҳунар эгаси бўлиб, жамиятда ҳамда ўз оиласида муносиб ўрин топиши учун бошлаган ишларимизни бундан кейин ҳам изчил давом эттирамиз.

Бу борада, аввало, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Хотин-қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш миллий дастурини қабул қиламиз. Ушбу ҳужжат доирасида пойтахтда хотин-қизлар учун алоҳида университет ва жойларда унинг техникумларини ташкил этамиз
”, деди президент.

Қайд этилишича, барча талаба қизларга таълим контрактларини тўлаш учун 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш тартиби жорий қилинади.

Ушбу ишларимизнинг мантиқий давоми сифатида илмий изланиш ва кашфиётлари билан юртимиз равнақига катта ҳисса қўшиб келаётган олима аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишларини янги босқичга кўтарамиз.

Зукко ва билимдон хотин-қизларнинг илм-фанга бўлган қизиқиш ва иштиёқини ошириш мақсадида биз бир қанча муҳим чора-тадбирлар белгиладик
”, деди президент.

Маълум қилинишича, келгуси ўқув йилидан бошлаб магистратурада ўқиётган барча қизларнинг контракт пулларини тўлиқ бюджетдан қоплаб бериш учун ҳар йили 200 миллиард сўм маблағ йўналтирилади, докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Хотин-қизлар учун алоҳида университет ва техникумлар ташкил этилади