Президентнинг “Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини беришга доир давлат хизмати кўрсатиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳа хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш хизматини Давлат хизматлари марказлари ҳамда ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ўзбекистон фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тегишли қисмларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини назарда тутувчи янги таҳрирдаги боб билан тўлдирилмоқда.
Хорижда доимий истиқомат қилувчи Ўзбекистон фуқароларига тегишли хизматлар консуллик муассасалари ёки Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик департаменти томонидан кўрсатилиши инобатга олиниб, лойиҳадан Ташқи ишлар вазирлиги тузилмалари томонидан давлат хизмати кўрсатишга оид нормалар чиқариб ташланмоқда.
Лойиҳада қуйидаги муҳим жиҳатлар ифодаланган:
биринчидан, қоғоз кўринишидаги ариза-анкетани тўлдириш амалиётидан тўлиқ воз кечилиб, фақатгина электрон сўровнома тўлдириш механизми жорий этилмоқда. Бу билан миграция бўлинмалари қошида фаолият юритадиган турли пулли хизмат бюролари ноқонуний фаолияти олди олинади;
иккинчидан, айрим мураккаб ҳолларда хизмат олувчилар томонидан тақдим этилиши лозим бўлган қатор маълумотнома ва справкалар қисқартирилмоқда. Хусусан, ҳарбий хизматга мажбурлар учун – ҳарбий гувоҳнома ёки чақирув участкасида қайд этилгани ҳақидаги гувоҳнома нусхаси бекор қилиниб, хизмат кўрсатувчи томонидан мудофаа органлари томонидан мустақил текширилади.
- Вояга етмаган шахслар учун ота-оналар биргаликда мурожаат қилган ҳолларда, уларнинг нотариал тасдиқланган розилиги талаб этилмайди. Бундан ташқари, ҳамроҳлик қилувчилар ота-она ёки васий-хомийлар бўлган тақдирда, улардан ҳамроҳлик қилувчининг нотариал тасдиқланган мажбуриятномасини олиш тартиби бекор қилинмоқда;
- учинчидан, хизматлар республика бўйлаб тўлиқ экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади;
- тўртинчидан, фуқаро хорижга чиқиш биометрик паспортини яроқсиз ҳолга келтирган ёки йўқотиб қўйган тақдирда, маъмурий жавобгарликка тортилмаслиги жорий этилмоқда. Бунда, янги хорижга чиқиш биометрик паспорти белгиланган давлат божи суммаси бир ярим бараварини ундирган ҳолда расмийлаштириб берилади;
- бешинчидан, амалдаги таҳрирнинг “Хорижга чиқиш ҳуқуқига чекловлар” боби конституция 28-моддаси талабларига мувофиқлаштириш мақсадида “Хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизматини рад этиш асослари” этиб қайта таҳрир қилинмоқда;
- олтинчидан, амалдаги таҳрир 1- ва 2-бобларидаги хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришнинг айрим мураккаб ва мазмунан давлат хизматини кўрсатиш асосий тартибига боғлиқ бўлмаган қатор тартиб-таомиллари алоҳида бобга ўтказиш орқали низом маромига етказилмоқда;
- еттинчидан, паспортда хато бўлган тақдирда қайта мурожаат учун йиғим ундирмаслик, шунингдек хизмат кўрсатиш қонунчиликда белгиланган асос бўйича рад этилган тақдирда тўланган сумма қайтариб берилиши назарда тутилмоқда.
Билдирилишича, лойиҳа қабул қилиниши давлат бюджетидан қўшимча молиявий харажатларни талаб этмайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари