Тошкент шаҳридаги Humo Arena мажмуасида 21 март куни Наврўз байрами шодиёнаси бўлиб ўтди. Тантанали тадбирда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, барчани байрам билан табриклади, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.
Наврўзда табиатда рўй берадиган уйғониш ва янгиланиш юртимиздаги ўзгаришларга уйғун. Сўнгги беш йилда Ҳаракатлар стратегияси асосида барча соҳалар ривожлантирилди, ҳудудлар қиёфаси янгиланди. Бундай ишларни давом эттириш мақсадида 2022 йилда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ҳамда «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» дастури қабул қилинди.
«Меҳнаткаш ва олижаноб халқимиз миллий ривожланишнинг янги даврига улуғвор мақсад ва амалий ишлар билан кириб бормоқда», — дейди давлат раҳбари.
Таъкидланишича, бунинг тасдиғини ҳар бир оила, ҳар бир маҳалла, қишлоқ ва овуллар, шаҳарларимиз мисолида яққол кўриш мумкин. Мамлакатда юзлаб замонавий корхоналар, йўл ва коммуникация тармоқлари, уй-жойлар, янги боғча ва мактаблар, олийгоҳлар ҳамда маданият масканлари, тиббиёт ва спорт иншоотлари барпо этилмоқда.
Фото: Президент матбуот хизмати
Барча ҳудудларда «Янги Ўзбекистон» боғлари, «Янги Ўзбекистон» массивлари бунёд қилинмоқда. «Обод маҳалла» ва «Обод қишлоқ» дастурлари қаторида бутун мамлакат бўйлаб «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Шу кунларда одамлар ҳашарлар қилиб, кўчат ва гуллар экиб, янги боғлар, сайилгоҳлар яратмоқда.
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент ўз табригида Наврўзнинг моҳияти, мамлакатдаги тинчлик-осойишталикнинг қадри ҳақида алоҳида тўхталган.
«Наврўзи олам бизни табиат фарзанди бўлиб, ватан тупроғини, она заминдаги ҳар бир гиёҳни, кўзимизга тўтиё қилиб яшашга ўргатади. Наврўз ҳаммамизга инсонийлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик фанидан сабоқ беради. Шу файзли лаҳзаларда барчамиз тинчлик ва осойишталик нақадар бебаҳо неъмат эканини, унинг қадр-қиммати ва аҳамиятини яхши англаймиз. Бугунги мураккаб дунёда халқимиз ҳаётини, фарзандларимиз келажагини, мусаффо осмонимизни асраб-авайлаш учун ҳар биримиз масъул ва жавобгар эканимизни янада чуқурроқ ҳис этамиз», — дейди Шавкат Мирзиёев.
Президент байрамда иштирок этаётган дипломатик корпус вакилларини, чет эллардаги ватандошларни ҳам самимий табриклаган. Шунингдек, 22 март куни нишонланадиган Маҳалла куни муносабати билан ушбу тизим фаоллари, оқсоқоллар, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари қутланган.
Байрам тадбири катта концерт дастури билан давом этган. Ушбу тантанадан сўнг, президент Шавкат Мирзиёев Наврўз сайлида иштирок этди, миллий маданият марказлари, фолклор-этнографик жамоалар чиқишларини кузатган. Президент байрамга келган одамлар билан суҳбатлашиб, уларни табриклаган.
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Эслатиб ўтамиз, 17 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «2022 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди. Унга мувофиқ, байрамда мамлакатда «Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!» деган бош ғоя асосида умумхалқ сайллари шаклида кенг нишонланиши, Қорақалпоғистон, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ва туманлар, қишлоқ ва овулларда умумхалқ сайллари шаклида ўтказилиши белгиланганди.
Кейинроқ давлат раҳбарининг «2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонига кўра, март ойида ҳафтасига беш кун ишлайдиган ходимлар учун беш кун кетма-кет дам олиш кунлари бўлиши, барча ходимлар учун 22 март, сешанба ва 23 март, чоршанба кунлари дам олиш куни этиб белгилангани хабар қилинди.
Шавкат Мирзиёев, Наврўз байрами, Humo Arena мажмуаси, Тантанали тадбир “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...