19:03 / 21.01.2018
4 224

Саратонни енгган муаллима мактабни ташлаб, ўзи даволанган шифохонага ишга кирди

Саратонни енгган муаллима мактабни ташлаб, ўзи даволанган шифохонага ишга кирди
Техас штатида истиқомат қилувчи 30 ёшли Эшли Мур авваллари ўрта мактабда бошланғич синф ўқувчиларига муаллималик қилар эди. 2016 йилда икки фарзандли ушбу аёлда аорта ва ўпка лимфомалари аниқланди.

Ўша пайтлари Эшли Плейнодаги касалхоналардан бирига тушиб қолди ва бу вақтда катта қизи 3 ёш, кичиги эса 1,5 ёшда эди. Хали она сутидан ажралмаган митти чақалоғини ўйлаб эзилган она ўлим хавф солиб турган бир пайтда нафақат жисмоний, балки руҳий оғриқларни ҳам бошдан кечирди.

Хабарда айтилишича, аёл касалхонада ҳамширалар гуруҳи томонидан жуда илиқ тарзда кутиб олинган ва тиббиёт ходималари унга беминнат ғамхўрлик қилишган.

Ушбу меҳр-муҳаббат сарамаси ўлароқ, аёл бир йилдан сўнг ўлим билан бўлган курашда ғолиб келиб, оиласи ва фарзандлари бағрига қайтди.

Эшли оиласидаги молиявий шароитга қарамасдан Мак-Киннидаги Коллин коллежига ўқишга кирди ва уни 2019 йилда битиришни режалаштирмоқда. Битирув кунига қадар эса ўзи даволанган шифохона маъмури сифатида иш олиб боришга қарор қилган.

“Аста-секин онкология бўлимига ишга ўтишни истайман. Менимча ушбу синовларнинг ҳар биридан ўтган инсон, яъни менга қараб беморларда мўъжизага нисбатан ишонч пайдо бўлади ва уларга ёрдам бера оламан” дейди Эшли.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саратонни енгган муаллима мактабни ташлаб, ўзи даволанган шифохонага ишга кирди