Халқаро экспедиция археологлари Хитой шарқидаги тошқотмаларда тахминан 120 миллион йил илгари яшаган турли динозаврларнинг изларини топди, деб хабар беради Даракчи нашри.
Қайд этилишича, халқаро экспедициянинг хитойлик, австралиялик ва америкалик археологлари Шаньдун провинциясида бўр даврида яшаган 7 турга мансуб динозаврларнинг 300 дан зиёд изларига дуч келган.
Линь Университети қошидаги геология ва палеонтология институти директори Ван Сяолининг таъкидлашича, шу вақтга қадар бирон марта ҳам қадимги жонзотлар қолдиқлари учрамаган Шаньдунда динозаврлар изларининг топилгани олимларни шошириб қўйди. Археологлар Шаньдундаги топилмани “ғаройиб” деб атамоқда. Чунки тошқотмалардаги излар асосан дейноних ( бўр даврининг ўрталарида, аниқроғи 121-98 миллион йил илгари яшаган калтекесаксимон йиртқич динозавр. Узунлиги 3-3,5 метр, оғирлиги 70 килограммгача бўлган) ларга тегишли бўлиб, олимлар уларни алоҳида яшаган деб ҳисоблар эди. Аммо,топилмалар дейнонихларнинг пода бўлиб ҳаёт кечирганини кўрсатмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади