АҚШ президенти Дональд Трамп Иордания қироли Абдулла II билан июнь ойида Фаластин — Исроил муаммосини тартибга солиш имкониятларини муҳокама қилиш чоғида ислом дини ҳақида ҳазил қилган. Монарх Трампнинг ҳазиломуз сўзларини 2 август куни Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан билан учрашув вақтида эслаган. Бу ҳақда Дарё хабар берди.
Трамп билан учрашув вақтида Иордания ҳукмдори кўплаб фаластинликлар исроилликлар билан битта давлатда яшашни ва тенг ҳуқуқларга эга бўлишни маъқул кўришини айтган. «Бунинг натижасида Исроил ўзининг яҳудийлик характерини йўқотади», — деб ҳисоблайди ҳукмдор.
«Сиз айтаётганингиз маънога эга. Бироқ мусулмонлар Фаластини ва яҳудийлар Исроилининг бирлашиши сценарийсида Исроил бош вазири бир неча йилдан кейин Муҳаммад деб аталади», — деб ҳазиломуз жавоб берган Дональд Трамп.
Қирол Трампга АҚШнинг тинчлик режаси Европа ва араб давлатлари келишувига қўйилгандагина қабул қилинадиган бўлиши билан жавоб қайтарган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади