14:35 / 21.02.2018
5 253

Президент Фармони: Энди картошка арзонлашиши мумкин

Президент Фармони: Энди картошка арзонлашиши мумкин
Президент Фармони билан 2019 йил 1 январга қадар муддатга божхона тўловлари тўлашдан озод қилинадиган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) озиқ-овқат маҳсулотлари ва хом ашёларнинг айрим турлари рўйхатига қўшимча киритилди.

Эндиликда бу рўйхатга картошка, шу жумладан музлатилгани ҳам киритилди, дея хабар берилди Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 16 январдаги Фармонга асосан тирик йирик қорамол, тирик қўй ва эчкилар, йирик қорамол гўшти, қўй ёки эчки гўшти, соя ловияси, кунгабоқар уруғи, кунжут уруғи, шакарқамиш ёки лавлаги шакари ва кимёвий тоза сахароза божхона тўловлари тўлашдан озод қилинган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент Фармони: Энди картошка арзонлашиши мумкин