17:53 / 19.09.2018
7 111

Маккажўхорининг шифобахш хусусиятларини биласизми?

Маккажўхорининг шифобахш хусусиятларини биласизми?
Ҳозирги кунда маккажўхорини деярли барча дўкон расталарида учратиш мумкин. Унинг таркибида Б, ПП, C, фосфор, калий ва юрак фаолиятини яхшиловчи К витаминлари мавжуд. Ёғли таомларни хуш кўрувчилар бу сабзавотдан кўпроқ тановвул қилишлари лозим. Чунки у холестеринни чиқариб юбориш хусусиятига эга. Биз ўйлаб ҳам ўтирмай ташлаб юборадиган маккажўхори попугидан эса, доришунослар дори тайёрлайдилар. Қуйида уй шароитида маккажўхори ва унинг попугидан тайёрланадиган фойдали рецептлар билан ўртоқлашамиз.

1. Глаукомада

15 грамм майдаланган маккажўхори попугига 1 стакан қайнаган сув қуйиб, 40 дақиқага дамлаб қўйинг. Сўнг уни докада сузиб олиб бир кунда уч марта 1 ош қошиқдан қабул қилинг. Орқасидан бир оз вақт ўтганидан кейин сувни ичинг.

2. Панкреатитда

2 дона маккажўхорини ювиб, попукларидан ажратмай, юмшагунча қайнатинг. Сўнг сабзавот қайнатилган сувни, бир кунда уч марта бир стакандан ичиб юринг, маккажўхорини эса истеъмол қилинг.

3. Қандли диабетда

2 ош қошиқ маккажўхори уни ва 1 ош қошиқ майдаланган наъматакни аралаштиринг. Устига 2 стакан қайнаган сув қуйиб, бир неча дақиқа оловга қўйинг. Сўнг 1 соатга дамлаб қўйиб, кунига уч марта, овқатдан 15 дақиқа ўтиб ярим стакандан қабул қилинг. 3 ҳафта муолажани қилиб, 3 ҳафта дам оласиз.

4. Ортиқча вазнда

Маккажўхори иштаҳани пасайтирувчи энг самарали сабзавотдир. Шу сабабли у семизликдан азият чекаётганларга тавсия этилади. Бунинг учун 20 грамм маккажўхори попугига 200 мл. қайнаган сув қуйиб, 1 соатга дамлаб қўйинг. Дамламани кунига 1 ош қошиқдан 5 маҳал ичинг.

5. Бурун устидаги қора нуқталардан халос бўлишда

2 ош қошиқ маккажўхори унини бир дона кўпиртирилган тухум оқи билан аралаштиринг. Тайёр ниқобни юздаги қора нуқталар устига суртинг. Қуриб қолганида олдин илиқ, сўнг совуқ сув билан ювинг. Муаммодан халос бўлиш учун муолажани икки марта такрорлашингиз кифоя.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Маккажўхорининг шифобахш хусусиятларини биласизми?