Аввалроқ, GM Uzbekistan АЖ Бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи Рустам Ражабовнинг имзоси билан тасдиқланган янги нархлар ҳақида хабар берган эдик. Ушбу нархлар долларнинг сўмга нисбатан эквивалентига қараб белгиланган.
Шунингдек, автомашиналарнинг нархи моделлар турларига қараб оширилган ва нархларнинг оширилиши аввал пул тўлаб қўйганларга таъсир қилмаслиги ҳақида ҳам маълум қилган эдик.
Биз ушбу саволларга аниқлик киритиш мақсадида GM Uzbekistan АЖ билан боғландик. У ердан маълум қилишларича, 2017 йил 29 майга қадар тузилган шартномалар бўйича амалга оширилган тўловлар (85 ва 100 фоизлик) учун янги нархлар ҳеч қандай таъсир ўтказмайди.
GM Uzbekistan АЖ томонидан автомобиллар қолдиқлари инвентаризация қилиниши муносабати билан жорий йилнинг 29 майидан 31 майигача янги шартномаларни тузиш ва автомобилларни бериш вақтинчалик тўхтатилгани сабабли ҳам шундай қарорга келинган. Лекин 1 июндан кейин мазкур янги нархлар бўйича тўловлар амалга оширилади.
Шунингдек, хабар беришларича, янги нархлар ҳар ҳафта АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати ўзгаришига қараб янгиланаверади. Яъни доллар ошса, машина нархи ҳам ошади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади