18:02 / 21.05.2018
6 952

Янги «Tesla» ҳақида маълумот: 3 сонияда 100 км/соат тезлик

Янги «Tesla» ҳақида маълумот: 3 сонияда 100 км/соат тезлик
«Tesla» компанияси раҳбари Элон Маск янги «Model 3» электромобилининг айрим техник тавсифлари ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда Маск ўзининг «Twitter»даги саҳифасига ёзиб қолдирган, деб ёзади «Хабар» нашри.

Муҳандисларнинг маълум қилишича, иккита двигатель автомобилнинг олд қисмига жойлаштирилади. Улардан бири қувват учун, иккинчиси — айланишлар диазпазони учун. Автомобиль двигателлардан бири ишдан чиққан тақдирда ҳам нормал ҳаракатни давом эттираверади.

«Бу фавқулодда ҳолатларда қолиб кетмасдан, ўз манзилингизга етиб олишда ёрдам беради», — деб таъкидлайди Маск.

Электромобил соатига 250 километр тезликда ҳаракатлана олади. 100 км/соат тезликка эса 3,5 сонияда чиқади. Батареяларининг бир марталик қуввати 500 километрга етади.

Автопилот бошқарувисиз янги «Tesla Model 3» 78 минг доллар туради.

«Модель худди «BMW M3» каби, бироқ ундан 15 фоизга тезроқ ҳамда уни бошқариш осон», — деб ёзади Маск.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Янги «Tesla» ҳақида маълумот: 3 сонияда 100 км/соат тезлик