1 июлдан автомобил ойналарини қорайтиришга рухсат берилади...

  • Авто
  • 28-06-2018, 23:45
  • 4 359
  • 1 июлдан автомобил ойналарини қорайтиришга рухсат берилади...
    Ўзбекистонда юридик ва жисмоний шахсларнинг енгил автомобиллари ойналарини қорайтиришни пуллик асосда йўлга қўйишга рухсат беришни режалаштирмоқда, деб хабар берди Hordiq.uz.

    Ҳужжат енгил автомобил ойналарининг ёруғлик ўтказилиши орқа ойналари учун 5 фоиздан кам бўлмаган ва ён ойналар учун 30 фоиздан кам бўлмаган кўрсатгичгача қорайтиришга рухсат беради.

    Тонировкани ташкил қилишни йўлга қўйиш тартиби Давлат йўл хавфсизлиги хизмати тегишли ҳамкорликлар билан бирга 1 йил муддатда ишлаб чиқилади.

    Енгил автомобиль олд ойнасининг юқори қисмига 14 смдан ортиқ бўлмаган ёруғлик ўтказиш 20 фоиздан кам бўлмаган даражада қора чизиқ тортишга рухсат талаб этилмайди.

    Рухсат бериш учун тўлов миқдори жисмоний шахслар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 90 баравари миқдорида, юридик шахслар учун 120 баравари миқдорида, хорижлик юридик шахслар учун 140 баравари миқдорида белгиланди. (ЭКОИҲ – 172 240 сум)

    Ҳужжатда кўрсатилишича, қорайтиришга 2018 йилнинг 1 июлидан рухсат этилади.

    » » 1 июлдан автомобил ойналарини қорайтиришга рухсат берилади...
    Яндекс.Метрика