Американинг Shark Wheel стартапи болалар учун куб шаклидаги ғилдираклар билан жиҳозланган иккита электромобилини тақдим этди. Ихтирочиларнинг сўзларига кўра, бу каби конструкция барча жиҳатлари бўйича юмалоқ дискаларни ортда қолдиради. Ноодатий транспорт воситасининг нархи 289 доллардан 489 долларгача баҳоланмоқда, деб хабар беради Motor.
Jeep Wrangler услубидаги дизайнга эга электрокар 1 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган. Баггига ўхшаш машинадан эса 2—8 ёш оралиғидаги болалар фойдаланиши мумкин. Янги моделларнинг ўзига хослиги — кубсимон 10 дюймли ғилдираклари. Ихтирочиларнинг таъкидлашича, бу каби ғилдираклар деярли барча йўналишларда думалоқ дискаларни ортда қолдиради. Ноодатий ғилдираклардан ташқари, электрокарлар тезлик режимини бошқариш қурилмаси, ота-оналар учун масофадан туриб бошқариш пульти ва Bluetooth билан жиҳозланган.
Машина электромотор ва 12 волтли аккумулятор ёрдамида ҳаракатга келади ҳамда бир марта қувватланиш орқали 45 дақиқагача йўл боса олади. Автомобиль батареясини саккиз соат ичида тўлиқ қувватлантириш мумкин.
Ёш тоифасидан келиб чиқиб электрокар нархи 289—489 доллар оралиғида. Бундан ташқари, ихтирочилар бу каби кубсимон ғилдираклар билан скутерлар, ногиронлар аравачаси ва қишлоқ хўжалиги техникаларини ҳам жиҳозлаш ниятида. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Ўзбекистон собиқ бош прокурорининг қидирувдаги ўғли Дубайда 7,9 млн долларлик кўчмас мулкка эгалик қилади
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди