Фото: Trolluz / Telegram
Интернетда тарқалаётган маълумотларга қараганда, айрим ҳудудларда АИ-80 бензини нархи 8400 сўмгача кўтарилган.
5 июл куни “Ўзбекнефтгаз” ўз шохобчаларида нарх ўзгаришсиз – 6800 сўм бўлиб қолаётганини маълум қилганди, бироқ ижтимоий тармоқларда бунинг аксини кўрсатувчи маълумотлар бир неча кундан буён тарқалмоқда.
Компания бугун, 8 июл куни бензин таъминоти бўйича қўшимча изоҳ берди.
“Охирги кунларда импорт қилувчи корхоналар томонидан юқори октанли автобензиннинг четдан келтирилиши камайиши натижасида, Аи-80 русумли автобензинга бўлган талаб ортмоқда”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, июл ойининг дастлабки 7 кунида етказиб берилган АИ-80 маркали бензин миқдорини ўтган ҳисобот даврига таққослаганда, эҳтиёж республика бўйича 1 193 тоннага ёки 120 фоизга эҳтиёж ошган.
Эҳтиёжнинг ошиши Андижонда 222 фоиз, Тошкент вилоятида 163 фоиз, Жиззахда 155 фоиз, Қашқадарёда 141 фоизни ташкил этган.
“Мисол учун, “UNG Petro” МЧЖ томонидан июн ойида ўртача бир кунда 529 тонна сотилган бўлса, июл ойига келиб ўртача бир кунда 611 тонна ёки 82 тоннага талаб ошди.
Аи-80 русумли автобензинга талаб ортиши натижасида жорий йилнинг июл ойида Аи-80 русумли автобензиннинг биржа савдоларида 1 тонна учун шаклланган нархи 9 366 минг сўмни ташкил этган.
Жорий ойда ушбу кўрсаткич 10 454 минг сўмни ташкил этиб, июн ойида ўртача шаклланган нархларга нисбатан 974 минг сўмга ошган. Бу эса ўз навбатида, хусусий АЁҚШлар томонидан сотиладиган Аи-80 русумли автобензин нархи ошишига олиб келди.
Ҳозирги кунда биржа савдоларига қўйилаётган миқдорлар оширилиши натижасида 1 тонна Аи-80 русумли автобензиннинг ўртача нархи 9 484 минггача пасайтирилди.
Истеъмолчиларнинг 65 фоизи“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқилган бензин ҳисобидан қопланади, қолгани бошқа ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар томонидан қопланади”, дейилади компания релизида.
Қўшимча қилинишича, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан биржа савдоларига Аи-80 русумли автобензин жорий йилнинг 7 июл куни 4 минг тонна, 8 июл куни 3 минг тонна қўйилди, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг бензин ишлаб чиқариш ускуналари 110 фоиз қувватда ишламоқда.
Сўнгги йилларда аввалига юқори октанли, кейинроқ АИ-80 бензини нархи ҳукумат томонидан белгиланишига чек қўйилди. Бироқ таҳлилчилар бензин импорти тўлалигича шаффоф ва рақобатли эмаслиги, Ўзбекистонда нефт маҳсулотлари бўйича ҳамон эркин бозор яратилмагани, бозорга янги ўйинчиларнинг кириб келишига сунъий тўсиқлар қўйилганини айтиб келади. Натижада эса жаҳон бозорида нефт нархининг пасайиши доим ҳам ички бозордаги нархларга таъсир қилавермайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди