Шавкат Мирзиёев қарори билан 2022–2026 йиллар давомида амалга оширилиши мўлжалланган «Хавфсиз ва равон йўл» умуммиллий дастури тасдиқланди.
Йўл инфратузилмасини такомиллаштириш ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратиш орқали йўлларда авария ва ўлим ҳолатларини кескин қисқартириш, шу жумладан ҳаракатни бошқариш тизимини тўлиқ рақамлаштириш ва жамоатчиликнинг ушбу соҳадаги ишларда кенг иштирокини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган дастур қуйидагиларни назарда тутади:
- автомобиль йўллари инфратузилмасини комплекс такомиллаштириш;
- автомобиль йўлларида ҳаракатни бошқариш тизимини рақамлаштириш;
- жамоат транспортини ривожлантириш ва рақамлаштириш;
- йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш, болаларга йўл ҳаракати қоидаларини амалий ўргатишни йўлга қўйиш;
- ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда транспорт воситаларининг техник ҳолати устидан назоратни кучайтириш.
Шунингдек, дастурда белгиланган манзилли тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлашга қаратилган Вазирлар Маҳкамаси, Бош прокуратура, Ҳисоб палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорларидан иборат назорат тартиби ўрнатилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин