Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги
Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган «ақлли» светофорлар ҳақида маълумот берди.
«Ақлли» светофорлар Ўзбекистонда биринчи бўлиб Фарғона Политехника институти олимлари ёмонидан яратилган. Шундан сўнг улар Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 618,2 млн сўм маблағ билан молиялаштирилган.
Ҳозирда улар Фарғона вилоятидаги «Олтиариқ Инновация» корхонаси томонидан ишлаб чиқарилмоқда.
«Ақлли» светофорларнинг дастури ўзбек тилида, бу эса харидорлар маҳсулотни созлашда қийинчиликларга дуч келмаслигини таъминлайди.
Ушбу светофорлар турли хил ноқулайликларни олдини олиш мақсадида автоматик равишда ўз ўрнини ўзгартира олади, яъни тепага кўтарилади ва тушади. Бу жараёнда ҳеч қандай инсон омили қатнашмайди.
Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги
Улар қувватли ва чидамли светодиодлар, монокристал кремний асосидаги қуёш панеллари, зангламас металл конструкция ва совуққа чидамли элетротехника қисмларидан ташкил топган.
Бугунги кунда ташкилотнинг ишлаб чиқариш қуввати ойига 20 та светофорга тенг. Бу кўрсаткич жорий йилнинг 3-чорак якунига қадар 2 баробарга оширилиши кутилмоқда.
Ўзбекистоннинг 8 та вилоятида 43 та шундай мобил светофорлар ўрнатилиб, 850 млн сўмлик даромадга эришилди.
Ушбу «ақлли» светофорлар учун Python дастурлаш тили орқали интеллектуал тизим ҳам яратилган бўлиб, у орқали тирбандликларнинг олдини олишга эришиш мумкин бўлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди