Фото: Bloomberg
Apple компанияси Lamborghini компаниясининг етакчи автомобиль дизайнерларидан бири Луижи Тараборреллини ўзи бошқарадиган электромобилини яратиш учун ёллади. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
- Компания 20 йиллик тажрибали итальян автомобиль ишлаб чиқарувчиси Луижи Тараборреллини Apple’нинг бўлажак автомобилини лойиҳалаш учун ёллади, — дейди Bloomberg.
Bloomberg’нинг таъкидлашича, бу ҳаракат компаниянинг кўплаб муваффақиятсизликлардан сўнг электромобиллар дастурини қайта бошлаганини англатади.
Ноябрь ойида Apple Tesla компаниясининг собиқ муҳандиси Кристофер Мурни ишга олди, унинг жамоаси ўзини ўзи бошқарадиган автомобиль ишлаб чиқаради.
Лойиҳада Ford, BMW, McLaren, Porsche ва бошқа компанияларнинг мутахассислари ҳам ишлайди.
Агентлик маълумотларига кўра, Apple 2025 йилда ўз дизайнидаги автомобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи.
1976 йилда асос солинган Apple iPhone, iPad, iMac, MacBook, iPod ва бошқа юқори технологияли маҳсулотларни ишлаб чиқаради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи