Фото: Getty Images
Франциянинг Renault компанияси 2022 йилнинг биринчи ярмида 1,36 млрд евро соф зарар кўрди, дейилади компания ҳисоботида.
Натижа кутилганидан ҳам ёмонроқ бўлди, деб ёзади Bloomberg. Renault Россия бозоридан кетишини зарар кўришининг асосий сабаби сифатида кўрсатган. Қайд этилишича, компания бунинг оқибатида 2,3 млрд евро зарар кўрган.
«Россиядаги фаолият тўхтатилиши билан боғлиқ барча нохуш омиллар, яримўтказгичлар инқирози ва харажатлар инфляциясига га қарамасдан, компания операцион кўрсаткичларини яхшилашда давом этмоқда», — деди компания раҳбари Лука де Мео.
Renault март ойида Россиядаги ишлаб чиқариш фаолиятини тўхтатганди. Май ойида компаниянинг Россиядаги активлари давлат тасарруфига ўтиши маълум бўлди: «Рено Россия» ЁАЖнинг 100 фоиз акциялари Москва ҳукуматига, «Автоваз»нинг 67,69 фоиз акциялари «НАМИ»га, қолган акциялар эса «Ростех»га.
Россия бозорини тарк этганидан сўнг биринчи ярим йилликда Renault сотув ҳажми 30 фоизга тушиб кетди, деб маълум қилганди компания июл ойи бошида. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Шавкат Мирзиёев Олий Евросиё иқтисодий кенгаши мажлисида нутқ сўзлади
Белгородда Украина ўққа тутиши оқибатида 8 киши яраланди
“Ўзгидромет” 10 май куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди
Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида учар такси ва дронларни синовдан ўтказади
“Бавария” футболчиси “Реал” дарвозасига урилган гол пайтида офсайдда қолмаган
Максим Шацких: "Ҳар бир учрашувда омадсизликка дуч келмоқдамиз. Бугун Саитов кутилмаганда жароҳат олди"