Кеча Ўзбекистонда BYD электромобил автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди.
“Ўзавтосаноат” АЖ бошқарув раиси Шавкат Умурзаков ушбу воқеани шарҳлар экан, шуни алоҳида қайд этди: Дунёда RND янги ҳамкоримиз билан таққосланадиган заводлар кам. Ҳеч шубҳа йўқки, бизда аллақачон янги BYD технологияларини ўзлаштириш учун мутахассислар ва иқтидорли ёшлар етарли. Автомобилсозлик саноатининг мултипликатив таъсирини ёдда тутиш керак: ҳисоб-китобларга кўра, автомобилсозликдаги битта иш ўрни турдош соҳаларда 7та иш ўрнини яратади. Ва бу рақам янги иш ўринларини яратишга келганда янада юқорига кўтарилади. UzAuto ва BYD алянси нафақат саноатни, балки умуман иқтисодиётни ривожлантиришнинг янги босқичи ҳисобланади.
Шуниси эътиборга лойиқки, BYD учун бу аслида чет элда ишлаб чиқаришни кенгайтиришнинг биринчи тажрибаси, шунинг учун хитойликлар шерик танлашга жуда эҳтиёткорлик билан ёндашдилар. Натижада, бир неча йиллардан бери турғунлик ҳукм сураётган жаҳон автомобил бозори фонида компаниянинг рекорд даражадаги ўсиш суръатлари туфайли танлов UzAutoга тушди.
Бундан бир неча кун олдин Ўзбекистон автомобил заводи постсовет ҳудудининг етакчиси сифатида тан олинганлиги рамзий маънога эга.
UzAuto учун бундай улкан лойиҳани амалга ошириш натижаси Ўзбекистонда BYD автомобилларининг тўлиқ цикли (CКД: штамплаш, пайвандлаш, бўяш, йиғиш) ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўлади. Бундан ташқари, келишув шартлари маҳсулотларни маҳаллийлаштириш дастурини ўз ичига олади - кейинги босқичларда двигателлар, электродвигателлар, шунингдек автомобил аккумукяторлари учун батареялар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ташкил этилади.
Жорий йилнинг тўртинчи чорагидан бошлаб, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш дастурини босқичма-босқич амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистонда BYD автомобилларининг “Синов савдоси” доирасида бозорни ўрганиш дастури ишга туширилади. Ушбу босқични амалга ошириш учун BYD Auto маҳаллий бозор учун автомобилларини, шу жумладан ахборий-кўнгилочар тизим тилини (рус, ўзбек) мослаштиради.
BYD Auto Industry Co., Ltd. ("Build Your Dreams") – BYD Co Ltd трансмиллий компаниясига тегишли корхона бўлиб, у янги энергия манбаларидан (NEV) фойдаланган ҳолда транспорт воситаларини ишлаб чиқаради. Конпания 30дан зиёд автомобил ва бутловчи қисмларни ишлаб чақарадиган заводга, Р&Д марказлари эга бўлиб, НЕW савдоси бўйича дунёда 1-ўринни эгаллайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди