date 08:23 / 01.09.2022
views 1 409

Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш вақтинча тўхтатилди

Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш вақтинча тўхтатилди
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимида «Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими» жорий этилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, Ички ишлар вазирлиги томонидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати соҳасида «Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими» жорий қилингани муносабати билан 1—5 сентябрь кунлари техник-профилактик ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.

Шу сабабдан ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказларида, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш ва бошқа автотранспорт воситасига боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш вақтинчалик тўхтатилади.

«Техник-профилактик тадбирлар якунлангани ҳақида қўшимча хабар берилади», — дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг