
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-август ойларида хориждан қиймати 46,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 1 499 дона электромобиллар импорт қилган.
Жорий йилда электромобиллар импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1 003 донага ёки 3 баробарга ошган.
Ўзбекистон жорий йилнинг январь-август ойларида энг кўп электромобиллар импорт қилинган давлатлар:
- Хитой – 1,3 минг дона;
- БАА – 110 дона;
- Германия – 34 дона;
- Гонконг – 30 дона;
- Бошқа давлатлар– 19 дона.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар