22:53 / 22.09.2022
1 648

Teslaнинг рақобатчиси энг тез қувватланувчи электромобил чиқарди

Teslaнинг рақобатчиси энг тез қувватланувчи электромобил чиқарди
G9 SUV.
Фото: XPeng

Teslaнинг «қотили» сифатида кўрилаётган XPeng (Хитой) компанияси яқинда ўз автопилот тизимини ишлаб чиққанди. Engadget ёзишича, хитойлик автомобилсоз энди буткул янгича электромобили билан ҳайратга солмоқда — G9 SUV.

XPeng компанияси баёнотига кўра, янги электромобил жуда тез қувват олади — бунақаси ҳали глобал бозорда йўқ. G9 SUV 10 фоиздан 80 фоизгача қувват олиши учун атиги 15 дақиқа кифоя. Машина 5 дақиқа қувват олса 200 километр йўл босишга етади.

Хитойликлар ушбу натижага 480 кВт қувватлагич орқали эришишди. Солиштириш учун: АҚШда максимал рухсат этилган қувват — 350 кВт, бу эса маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг шаштини сўндирмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Teslaнинг рақобатчиси энг тез қувватланувчи электромобил чиқарди