Фото: Getty Images
Tesla компанияси ойна кўтаргич билан боғлиқ муаммо аниқлангани сабабли АҚШда қарийб 1,1 миллион дона машинасини заводга чақириб олади, деб хабар берди Daily Mail.
АҚШ йўл ҳаракати хавфсизлиги миллий бошқармасининг (NHTSA) маълум қилишича, ойналарни автоматик ёпиш тизимидаги носозлик боис йўловчилар ва ҳайдовчи жароҳат олиши мумкин.
Шу сабабли агентлик бундай нуқсонга эга электромобиллар хавфсизлик стандарти талабларига жавоб бермаслигини билдирган.
Маълумот берилишича, 2017-2022 йилларда ишлаб чиқарилган Model 3, 2020-2021 йилларда ишлаб чиқарилган Model Y ҳамда 2021-2022 йилларда ишлаб чиқарилган Model S ва Model X электромобиллари чақириб олинади. Уларнинг умумий сони қарийб 1,1 миллион донани ташкил этади.
Tesla технологияси туфайли чақириб олиш деганда электромобилларнинг дастурий таъминоти янгиланиши тушунилади.
Компания ойналарни автоматик ёпиш тизими учун жавоб берувчи дастурий таъминотни «over air» - симсиз тарзда янгилашини билдирган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Россияда ядровий портлашдан ҳимояловчи мобил бошпаналарни серияли ишлаб чиқариш бошланди
Кимёвий воситалар билан дарахтларга шикаст етказганлик учун жавобгарлик белгиланди
БАА Қатарни шунчаки янчиб ташлади. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер