Россия Ўзбекистон ишлаб чиқарувчиларининг автомобил бутловчи қисмларини мамлакат бозорига етказиб беришидан манфаатдор. Бу ҳақда икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 23-йиғилишида РФ Бош вазири ўринбосари – Саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Денис Мантуров маълум қилди.
«Бизни ҳам ўзбек автомобил бутловчи қисмлари ишлаб чиқарувчилари бозоримизга кириб келаётгани қизиқтирмоқда – ҳозир бунинг учун вазият анча қулай», – дейди у.
Мантуров, шунингдек, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги сармоявий ҳамкорлик фаоллашаётганини таъкидлаб: «Россия, шубҳасиз, Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий сармоядорларидан биридир. Компанияларимиз капитал қўйилмалари ҳажми аллақачон 10 миллиард доллардан ошди», дея қўшимча қилган.
«Гап нафақат Россиянинг Ўзбекистондаги лойиҳалари, жумладан, юк ва енгил автомобилларни қўшма ишлаб чиқариш, балки учинчи давлатлар периметри бўйича ҳам ривожлантириш ҳақида бормоқда», – деган у.
Эслатиб ўтамиз, Украина билан уруш туфайли Ғарб ишлаб чиқарувчилари Россия автомобил бозорини тарк эта бошладилар. Апрел ойида Мантуров хорижий компонентларни Хитойдан етказиб бериш билан алмаштириш мумкинлигини эълон қилганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Россияда ядровий портлашдан ҳимояловчи мобил бошпаналарни серияли ишлаб чиқариш бошланди
Суперлига. "Нефтчи" бир киши кам бўлиб қолган "Насаф"ни мағлуб этди
БАА Қатарни шунчаки янчиб ташлади. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер