09:26 / 25.10.2022
2 341

Нега Дубай полицияси Lamborghini ўрнига Хитойнинг «Қизил байроқ»ларига ўтяпти?

Нега Дубай полицияси Lamborghini ўрнига Хитойнинг «Қизил байроқ»ларига ўтяпти?
Бирлашган Араб Амирликлари полицияси хизмат машиналарини (улар фақат спорткарлардан фойдаланишади) Хитойда чиқарилган автомобилларга алмаштиришни бошлади.

Дубай полициясига келтирилган электр моторли Hongqi E-HS9 кроссовери биринчи хитойлик бўлди. Hongqi — хитойчадан таржима қилинганда «Қизил байроқ» маъносини беради.

У 2011 йилда чиқарилган (БАА мезонлари бўйича эскирган) Lamborghini Aventador LP700-4 ўрнини эгаллайди.

Италияликлар ва хитойликлар автомобилидаги ягона ўхшаш жиҳат бу — жуда обрўли саналувчи 8 давлат рақами.

Hongqi E-HS9 электромобиллари ёрдамида дубайлик полициячилар «йўлларда хавфсизликни таъминлаш бўйича стратегик мақсад»ни уддалашмоқчи.

«Дубай полицияси ўз автопаркини доим энг самарали ва янги транспорт воситалари билан таъминлашга интилиб келган», — таъкидлади генерал-майор Халил ал-Мансурий.

Мазкур автомашинанинг тақдимот маросимини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:ВИДЕО

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Нега Дубай полицияси Lamborghini ўрнига Хитойнинг «Қизил байроқ»ларига ўтяпти?